Mehnatdarsi.zn.uz сайти республикада кучли 10 таликка кирди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мултимедиа умумтаълим дастурини ривожлантириш Маркази томонидан “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайт кўрик-танлови”нинг 1-босқичи бўлиб ўтди. Унга кўра “Энг яхши мактаб веб сайти”, “Энг яхши ўқитувчи веб сайти”, “Энг яхши ўқувчи веб сайти” номинациялари бўйича 10 тадан сайлар саралаб олинди. 2-бочқичда ушбу сайтлар орасидан кучи 3 талик танлаб олинади.

Ушбу танловнинг биринчи босқичида “Энг яхши ўқитувчи веб сайти” номинациясида Жиззах шаҳридаги 16-мактабнинг меҳнат таълими фани ўқитувчиси Рахимов Уйғуннинг mehnatdarsi.zn.uz сайти ҳам Республикада кучли ўнталикка кирган.

Танлов низомига кўра сайтларни баҳолашда

  • веб сайтнинг дизайни;
  • веб сайтнинг мазмуний бойлиги, актуаллиги;
  • веб сайтнинг функционаллиги ва унинг ишлатишдаги қулайлиги;
  • веб сайтнинг педагогик аҳамияти;
  • интерактивлик ва қайта алоқа;
  • бажарилишининг сифати;
  • умумий таасурот

каби асосий мезонларга эътибор берилади.

Leave a Reply