Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Саждагоҳим, танҳо Ватан” номли тадбир бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 31 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида юртимизда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах шаҳрида бўлиб ўтди.

“Саждагоҳим, танҳо Ватан” номли тадбир аввалида Зулфияхонимнинг турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон ҳайкали пойига айнан унинг 105 йиллик таваллуд кунида гулчамбарлар қўйилди. Унда шоирлар, ёзувчилар, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар юртимизда миллий адабиётимизни равнақ топтириш, унинг ривожи йўлида фидокорона меҳнат қилган ижодкорлар хотирасини эъзозлаш, уларнинг адабий меросини кенг тарғиб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самаралар беришини таъкидлашди.

Тантанали тадбирда Зулфияхоним ҳақидаги хужжутли фильмлар намойиш этилди, унинг шеьрларидан намуналар ўқилди, қолаверса, шоиранинг умр йўлдоши Ҳамид Олимжон шеьрлари билан айтиладиган қўшиқлар янграгани йиғилганларни ширин хотиралар ила хис-ҳаяжонга солди.

Leave a Reply