Зарбдорда “Бошланғич таълим фан ойлиги” самарали ўтказилди

Зарбдор халқ таьлими муассасалари фаолиятини методик таьминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли мактабларда декабрь ойи “Бошланғич таълим фан ойлиги” пуҳта режа ва самарали тадбирлар билан якунланди.

Мазкур фан ойлигида тумандаги 26 та умумьталим мактабларда чора-тадбир режаси ишлаб чиқилиб, турли маьнавий-маьрифий ҳамда тарбиявий аҳамиятга эга тадбирлар ва танловлар ўтказилди. Жумладан, тумандаги 2-умумтаьлим мактабида фан ойлиги доирасида деворий  газеталар чиқарилди. 1-декабр “ОИТСга  қарши кураш куни”, 8-декабр “Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинган кун” муносабатлари билан ўтказилган тадбирлар ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Leave a Reply