“Ёшлар ЭКО ҳаётни танлайди!” лойиҳаси ташкил этилди

Жиззах шахридаги 22-сонли умумтаълим мактабида “Ёшлар ЭКО ҳаётни танлайди!” лойиҳаси доирасида инфо-сессия ташкил этилди.

Инфо-сессияни “Ёшлар ЭКО ҳаётни танлайди!”лойиҳасининг Жиззах вилояти бўйича тренери Шаҳзода Мамамтқулова қизиқарли ва кўплаб маълумотларга бой тарзда ўтди.

-“Бугунги тренинг аввалгиларидан ўзгача бўлди, чунки ўқувчиларнинг атроф-муҳитни, табиатни асраб-авайлашга нисбатан лоқайд эмаслиги одамни севинтиради” – дейди Шахзода Мамамтқулова.

Инфо-сессия давомида ўқувчиларга кўзланган мақсад ва вазифалар тушунтирилди. Ёшларнинг глобалл экологик муаммолар тўғрисидаги маълумотларини синовдан ўтказиш мақсадида анкеталар тарақатилди. Бундан ташқари, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларнинг салбий оқибатлари, тежамкорликнинг асосий усуллари ҳақида маълумот берилди.

Leave a Reply