“Камалак юлдузлари”нинг Жиззах туман босқичи бўлиб ўтди

Юртимизда ёшларни ҳар томонлама етук, қобилиятли, истеъдодли, ватанпарвар, юртга садоқатли этиб тарбиялаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бунда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг ўрни катта. “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали шулардан биридир. Тадбирнинг Жиззах туман босқичида сўз олганлар унинг мақсад-вазифалари ҳақида гапиришди. Туман халқ таьлими муассасалари фаолиятини методик таьминлаш ва ташкил этиш бўлими, “Камолот” ЁИҲ, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, 8-сон болалар мусиқа ва саньат мактаби фестивални ташкил этишда ўзаро ҳамкорлик қилдилар.

Фестивалнинг жорий йилги туман босқичида иштирок этиш учун 58 та умумтаьлим мактабидан 500 дан ортиқ анкеталар қабул қилинди. Танловда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар классика, вакал, миллий чолғу, рақс, тасвирий ва амалий саньат, наср ва назм каби қатор йўналишларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Унинг якунларига кўра, 37 нафар ўғил-қиз ҳакамлар ҳайьати томонидан саралаб олиниб, фестивалнинг вилоят босқичига йўл олди.

“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши матбуот хизматидан олинган хабарга кўра, ҳозирча фестивалнинг вилоят босқичи 30 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. rasm[1]

Leave a Reply